07:30 / 06.01.2018
5 398

Шавкат Мирзиёев: "Электрон савдоларни йўлга қўйиш вақти келди"

Шавкат Мирзиёев: "Электрон савдоларни йўлга қўйиш вақти келди"
2017 йилдан Ўзбекистонда 10-11 синфлар ташкил қилингани натижасида касб-ҳунар коллежларининг мавжуд биноларидан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Тошкент вилоятига ташриф буюрган президентга Оққўрғон туманидаги собиқ касб-ҳунар коллежлари биносидан самарали фойдаланиш, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, ҳунармандчилик тўгараклари ташкил этиш таклифи билдирилган. Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги коллежи биносида ёшларни касбга тайёрлаш ва миграция марказини ташкил этиш, туманда ташкил этилган «Жамоатчилик маркази», «Оққўрғон савдо маркази» каби лойиҳалар ўрин олган.

«Бўш турган объектларни сотишда очиқлик ва адолат тамойилларига амал қилиш зарур. Бунинг учун электрон савдоларни йўлга қўйиш керак», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент Матбуот хизмати.

Шу ерда туман марказини шаҳарсозлик тамойиллари асосида қайта қуриш, эски бозорни янги жойга кўчириш ва ўрнида кўркам боғ борпо этиш, шаҳар бош режаси лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Президент лойиҳалар билан танишар экан, уларни такомиллаштириш, янги иш ўринларини яратиш лозимлигини таъкидлаган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Электрон савдоларни йўлга қўйиш вақти келди"