Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янгийўллик ёш болакайнинг орзусини амалга оширди.
Жорий йилнинг 5 январь куни Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрига сафар уюштирди.
Унда Шавкат Миромонович “Файзли” маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашиб, турли масалаларда суҳбат уюштирган эди.
Суҳбатдошлардан бири, ёш болакай Комилжон Исмоилов Президент билан мулоқотда орзуси “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчиси бўлиш эканлигини айтди.
Шавкат Мирзиёевнинг болакайга “орзуинг амалга ошди деб ҳисоблайвер”, дея ишонч билан таъкидлаши, ўсмир футболчига олам-олам қувонч улашгани айни ҳақиқат.
Шундан сўнг, “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти Янгийўл шаҳрида яшовчи Комилжон Исмоилов билан боғланиб, уни “Бунёдкор” футбол мактабига таклиф этди.
Буюк футболчи бўлиш орзусидаги Комилжон эса “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионига ташриф буюрди.
“Президентимиз билан учрашув ҳаётимни буткул ўзгартириб юборди. Янгийўлда 3-4 йилдан бери футбол билан шуғулланиб келаман.
Ўзимнинг янги қирраларимни кашф этиш ва янада кучлироқ бўлиш истагида “Бунёдкор” академиясида таҳсил олиш орзуларимдан бири эди.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, менга шундай туҳфа ато қилдики, ҳозирда жуда бахтиёрман. Ўзим “Бунёдкор”нинг ашаддий ишқибозиман!
Жамоа таркибидаги Рустамжон Ашурматов ва Акрамжон Комиловнинг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораман.
Ўйлайманки, мен ҳам худди шу акаларим сингари яхши футболчи бўлиб, Ватаним байроғини кўкларга кўтаришга бор кучим, истеъдодим билан ҳаракат қиламан.
Менга “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарлари алоқага чиқишди ва жамоага таклиф этишди. Бугундан “Бунёдкор” футбол мактабига қабул қилиндим.
Энди бор эътиборимни футбол сир-асрорларини ўрганишга қаратиб, билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан, - дейди янгийўллик 12 ёшли Комилжон Исмоилов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда