Ўзбекистон Миллий матбуот марказида жума куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев матбуот-хизмати журналистлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказди, дея хабар беради Sof.uz.
Президент матбуот котиби — президент Девони раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фаолиятида қабул қилинаётган Қарор, Фармон ва Фармойишларни кенг жамоатчиликка тезкор ва холисона етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот-хизмати ҳузурида Пресс холл фаолияти ташкиллаштирилганини маълум қилди.
«Пресс холлда шунингдек, президентимиз томонидан Ҳукуматимиз, Давлат бошқаруви ва ҳокимияти органлари олдига қўйилаётган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ОАВ вакиллари билан матбуот-анжуманлари ташкил этилади», — деди Комил Алламжонов.
Алламжонов шунингдек, Пресс холл фаолияти президент Шавкат Мирзиёевнинг «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» ғоясидан келиб чиқиб йўлга қўйилганини маълум қилди.
Эндиликда Ўзбекистон Ҳукумати аъзолари ва бошқа мансабдор шахслар журналистлар билан учрашувлар ўтказиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериб борадилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда