13:38 / 14.01.2018
6 396

"ОВИР борида пул ишлаб олиш керак" (видео)

"ОВИР борида пул ишлаб олиш керак" (видео)
Блоггер Мирзо Субханов Самарқанд вилоятидаги хорижга чиқиш учун ОВИР визасини олишдаги қийинчиликлар ҳақида ёзди.ОВИР визасини тугатилишига оз муддат қолган бўлсада, бу орада четга чиқиш тараддудида бўлган фуқаролар азият чекишмоқда. Мирзо Субхановнинг гувохлик беришича Самарқанддаги ОВИР визасини расмийлаштириш бўлимида суньий равишда навбат кўпайтирилмоқда.

“Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида алоҳида ОВИР расмийлаштириш имкони бор. Аммо, Самарқанд вилоятида ҳолат қандай?

Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда бўлган 2,5 млндан ортиқ аҳолига фақат битта манзилда ОВИР расмийлаштириш мумкин, ҳужжатлар эса ҳафтасига фақат уч кун, у ҳам бўлса кунига тўрт соатдан қабул қилиниши белгиланган.

Бунинг натижасида қабул кунларида жуда узун навбатлар вужудга келмоқда.
Навбат ва сарсонгарчиликлар бор жойда албатта таниш билишчилик ва коррупция бўлади.” – деб ёзади блоггер.

Мирзо Субханов ОВИР олишдаги муаммоларни шахсан бошдан кечирганларини баён этади.

“Эл қатори навбатда туриб ҳужжатларимизни топширдик ва 15 кундан сўнг натижаси бўйича мурожаат этганимизда: «ОВИРингиз тайер эмас, бир ойдан кейин келинг» - деб жавоб берилди.

Ҳолат юзасидан ўзини Жасур деб таништирган масъул ходимнинг айтишича ОВИР 15 кунда берилиши қонун билан белгиланган бўлсада, кўп ҳолларда «қўшимча текширув» талаб қилинар ва ҳозирда бир ойда «Тошкентдан жавоб» келаётганини айтди.

Бир ой ўтиб ОВИР учун топширилган паспортни қайтариб олганимизда фирибгарликлар очилди:
Қўлимизга бир ойдан сўнг топширилган паспортдаги ОВИР мухри 15 кун олдин босилган экан.
Бошқа фуқароларнинг ОВИР стикерини текширганимизда ҳам ҳудди шундай ҳолат.

ОВИР 15 кун ичида берилган, лекин Миграция бўлими ходимлари фақат бир ойдан сўнг паспортларни эгаларига тарқатган.
Қоғозда 15 кунда-ю, ҳаётда бир ойда!” –ёзади блоггер.

“Бу ҳолат мансабдор шахсларнинг ўз моддий манфаатини кўзлаб уюштираётган сарсонгарчиликдан бошқа нарса эмас.
Хорижий давлатларда, қийинчиликларга чидаб, иқтисодиётимиз учун фойда келтираётган одамларни ахмоқ қилиш адолатдан эмас.” – дея фикр билдирган Мирзо Субханов воқеа жойидан видеотасвир ҳам жойлаган.

“Президентимиз Шавкат Мирзиёев шарофатлари билан бу сарсонгарчиликлар ҳам тарихга айланиб қолмоқда.
Унгача, ОВИР борида пул ишлаб олиш керак!” -Мирзо Субханов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "ОВИР борида пул ишлаб олиш керак" (видео)