"Еркин Қарақалпақстан" нашрида одамларни алдовчилик йўли билан лақиллатиб келган фирибгар ҳақида маълум қилинди, деб ёзмоқда Kruz.uz.
З.У. қишлоқдоши бўлган М.Б.дан укасини тўйи учун 10 миллион сўм, кредит олиш нияти эканини айтиб 2 минг АҚШ доллари ва ундан кейин яна 4 миллион сўм пулларни олади ҳамда ўз мақсади йўлида ишлатиб юборади.
Бундан ташқари З.У. нукуслик А.А.дан ҳам шу тақлиддаги алдовлари билан 34 миллион 139 минг сўм пулларини олиб, турли мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.
Шундан сўнг З.У. Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи Ж.Ю.дан маиший техника воситаларини тез кунда сотиб бериш мақсадида 19 турдаги 70 миллион 378 минг сўмлик буюмларини олиб сотиб юборади. Шу тариқа Ж.Ю ҳам “ухлади”.
Бу билан қаноатланмаган З.У. Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи таниши М.И.га битта корхонага 100 миллион сўм пул ўтказиб берса, арзон баҳода маиший техника воситаларини олиб бериш ваъдаси билан пулни ўтказиб олган. Шу тариқа у ҳам “ухлатилган”.
Жабрдийдалардан келиб тушган мурожаатлар натижасида З.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва у суд олдида қонуний тарзда тегишли жазога тортилгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар