Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа бўлмиш — «Қадимий Бухоро» лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.
Абдуҳакимовга кўра, Усмоновнинг иштироки туристик зонани кейинчалик меценат бошқарувига топширишни назарда тутмайди.
Объект тўлиқ Ўзбекистон томони ихтиёрида бўлади.
«У (Алишер Усмонов — таҳр.) ушбу лойиҳанинг ҳомийси сифатида, дейлик меценат тарзида иштирок этмоқда. Катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, аниқ бюджет ҳам бор, аммо аниқ рақамлар лойиҳалаштириш ишлари натижаларига кўра маълум бўлади», — деб қайд этди Абдуҳакимов.
Янги туристик зонаси Ғиждувон кўчаси ва «Қўхна ва боқий Бухоро» маданий мажмуаси оралиғида жойлашган 10 гектар жойда барпо этилади. Зона майдонида пастқаватли замонавий меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказларини барпо этиш режалаштирилган. Уларда куну-тун чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва мароқли ҳордиқ чиқариш таъминланиши кўзда тутилган.
Туристик зонада турли шоулар, тарихий воқеаларни акс эттирган театрлаштирилган концерт томошалари намойиш этилади ва фолклор ансамбллари билан бир қаторда замонавий эстрада хонандалари чиқишлари, модалар намойиши ва бошқа томошабоп тадбирлар ташкиллаштирилади.
Бухоронинг қадимий қисми тўлиқ бепул Wi-Fi билан қопланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда