07:09 / 18.01.2018
7 101

Ўзбекистонда айрим муассасалар эркинлиги чекланади

Ўзбекистонда айрим муассасалар эркинлиги чекланади
Кеча Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган брифингда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев бундан буён Ўзбекистонда айрим хавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган айрим муассасалар эркинлиги чекланишини таъкидлади.

“Айрим муассасаларга маълумотлар базасига эксклюзив кириш ҳуқуқи ёпилади”, — деди Сафоев журналистлар билан бўлган брифингда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари олдида сўзлаган нутқида ҳам барча Ўзбекистон элчихоналардан дипломатик вакилларни кузатиб юрувчи ходимлари чақириб олиниши ҳақида алоҳида айтиб ўтган эди.

Шунингдек, Ўзбекистонда яқинда МХХ ҳақида янги қонун ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу кунга қадар хавфсизлик хизмати 90 йилларда ишлаб чиқилган қонун ва қоидалар асосида фаолият юритиб келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда айрим муассасалар эркинлиги чекланади