Олмазорда марихуана олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Олмазор туманида 1975 йилда туғилган Равшан Иноғомов тўхтатиб текширилганда унинг ёнидан оғирлиги 2,34 грамм марихуана топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…