Телеграм ва Фейсбукдан айрим дўстларимдан хат оляпман: «Шунча одам фикр билдирди, сиз ҳам бирон нарса ёзинг» қабилидаги гаплар. Лекин, мен ёзолмайман. Йўқ, ёза оламан, аммо ёзишга қўлим бормаяпти. Нега? Чунки юрагим дард-аламдан дод соляпти, тилим учидаги гаплар ташқарига чиқолмай ҳалак. Мен ҳозир бирон нарса ёзсам, ўта қўполлашиб кетишим ҳам ҳеч гапмас. Чунки бундай вазиятда вулқон каби отилиб чиқаётган ҳис-туйғуларимни назорат қилишим осон кечмайди. Ёзгандаям, бақириб, қичқириб ёзишим керак! Этика-эстетика қоидаларига риоя қилмай ёзишим керак! Буралаб сўкиб ёзишим керак! Аммо бу нарсалар, афсуски, на Фейсбук жамоатчилиги олдида, на сайтга тўғри келади.
Мен ёзсам, қаппайган суллоҳларни, маддоҳу-манқуртларни буралаб сўкиб ёзишим керак бўлади!
Мен ёзсам, чет элда ишлаб туриб юртимиз ғазнасига ҳар йили миллиард-миллиард доллар пул юбораётганига қарамай, «ўша ёққа» отланиш учун билетлар нархини «отнинг калласидек» қилиб қўйган монопол авиарейс ташкилотимизни буралаб сўкиб ёзишим керак бўлади!
Мен ёзсам, 25 йил давомида қарсак чалиб ётган, айрим ишларни биттириб олиш мақсадида ўз мансабидан фойдаланиб, халқ ишончини суистеъмол қилган, ер билан яксон қилган, сўнгра янги Президент сайлангач, бир думалаб, ва ниҳоят «янгича давр» келганини ва эндиликда «кўзлар очилгани»ни иддао қилган депутатларни буралаб сўкишим керак бўлади!
Мен ёзсам, неччи йиллардан бери такрорланиб келаётган ҳолат - юртдошларимизнинг чет эл давлатларига йўл олишларини кўра билатуриб ҳам, бунинг олдини олиш учун ҳеч қандай амалий ҳаракатларни амалга оширмай келаётган амалдорларни буралаб сўкиб ёзишим керак бўлади!
Мен ёзсам, шоиру-мусиқачилар ва тўйларга ташриф буюришидан аввал унинг бошдан оёғигача «кўкартирилиши» кераклигини талаб қиладиган яллачи-ю машшоқларни буралаб сўкишим керак бўлади!
Мен ёзсам, туғруқхоналарида порахўрлик, шифохоналарида порахўрлик, мактабу институтларида порахўрлик авжига чиққан, ҳаромга ботган жамоатчиликни буралаб сўкишим керак бўлади!
Мен ёзсам, бир тийинга қиммат машиналарини чет эл давлатларига сариқчақа эвазига сотиб, ўз халқи учун эса бундан икки-уч баробар қиммат нарх қўядиган ўша ер ютгур «GM» заводини буралаб сўкиб ёзишим керак бўлади!
Мен ёзсам, инсоннинг қадри йўқ, дардкаши йўқ, дармони йўқ бўлган ушбу мамлакатни сўкиб ёзишим керак бўлади!
«Ҳалол луқма» тушунчаси ёт бўлган, ўз фарзандларига фақат пул ва мансаб орттириш йўлида ҳаракат қилиши кераклигини уқтирадиган, ҳалол ва ҳаромни ажратишни ўргатишни-ку хаёлига ҳам келтирмайдиган оталарни, оналарни буралаб сўкиб ёзишим керак бўлади!
Менинг тилимдан ана шу вақтда яхши гап чиқармиди? Қоғозга ўраб, журналистик этика-эстетика қонун-қоидаларига риоя қилиб ёза олармидим? Йўқ! Шу сабабли, қўйинг, мен ёзмай. Ўзимга келиб олишим керак, бунга қанча вақт талаб этилишини эса, очиғи, билмайман.
Ҳалокат қурбони яқинларига чиройли сабр тилайман. Вафот этганлар жойи жаннатдан бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун...
Темурмалик ТОЖИДДИНЗОДА
Манба: Erk.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади