
Шимолий Ирланидия пойтахти Белфаст шаҳридаги Қироллик университети тадқиқотчилари томонидан аниқланишича, мушуклар ичида ҳам “ўнақайлар” ва “чапақайлар” бор экан. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
Бундан кўриниб турибдики, ҳайвонларда ҳам “асосий ишлатадиган” панжа мавжуд. Тажрибада қирқ тўртта уй ҳайвони ўрганилди. Уларнинг 24 таси бароқвой, 20 таси бароқхон эди. Олимлар мушукларнинг ҳаракатларини кузатиб, уларнинг 70 фоизидан кўпроғи ўз қилиқларини ўнг панжасида бажарганини аниқлашган. “Чапақай”лар эса кўпроқ тажовузга мойилроқ бўлиб, улар стрессга бардошлилиги билан ажралиб турмас экан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар