Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари иштирокида бугун, 31 январь куни йиғилиш бўлиб ўтгани тўғрисида маълум қилган эдик.
Яна ушбу мажлисда мансаб ўзгаришлари юз бергани тўғрисида ҳам хабар берилга эди. 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматини бошқарган Рустам Иноятов лавозимидан кетгани, унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган Ихтиёр Абдуллаев тайинлангани ҳам маълум қилинган.
«Xabar» нашри айни дамда Миллий хавфсизлик хизмати бошқарувига келган янги раиси Ихтиёр Абдуллаев тўғрисида маълумотларни чоп этди.
Маълумотларга кўра, Ихтиëр Абдуллаев 1966 йилнинг 22 майида Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган. Перм давлат университетида ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Фаолиятини 1988 йилда Фарғона шаҳар суд ижрочиси сифатида бошлаган.
1990—1993-йилларда Фарғона вилояти адлия бошқармасида ишлаган.
1993—1995-йилларда жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди судьяси, раиси вазифасини бажарувчи, 1995—1997-йилларда жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди судьяси ҳамда Судлов ҳайъати раиси, 1997—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референти бўлиб ишлаган.
2000—2001-йилларда жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси этиб тайинланган.
2001—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, 2002—2006-йилларда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2006—2007-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи, 2007—2009-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси, 2006—2009-йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори вазифасида ишлаган.
2009 йилдан 2015 йилгача Ўзбекистон Президентининг ташкилий ва кадрлар масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.
2015 йил 21 апрель куни у 15 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бўлиб ишлаган Рашид Қодировнинг ўрнига ушбу лавозимга тайинланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда у 1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган генерал-полковник Рустам Иноятов ўрнига МХХ раҳбарлигига тайинланди.
Иккинчи даражали давлат адлия маслаҳатчиси.
Ихтиëр Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлангач, прокуратура органлари тизимида кўплаб ўзгаришларни амалга оширди. Биргина Бош прокуратуранинг ўзида элликдан зиёд ходим вазифасидан озод этилган, уларнинг ўрнига янгилари тайинланган. Шунингдек, ҳудудий прокуратура органлари фаолияти ҳам жиддий ислоҳ қилиниб, кўплаб кадрлар алмаштирилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас