Молиявий пирамида асосчиси Аҳмад Турсунбоевга машинасини топширган бироқ ҳали расмийлаштириб бермаган 100 дан ортиқ киши ўз машиналарини қайтариб олишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон-24» телеканалининг 31 январь кунги «Ахборот» дастурида хабар қилинди.
Телеканал хабарига кўра, Аҳмадбойга гаровга топширилган 105 та автомобиль эгаларига қайтарилган. Автомобилини қайта қўлга киритганлардан бири шундай дейди:
— Ўғлим Аҳмадбой ҳақида ошналаридан эшитиб, қизиқиб қолиб, машинасини олиб бориб берган ва шу ерда адашган. Умид қиламан, энди одамлар бунақа аҳмоқликка учмайди. Буёғига ҳаммаси яхши бўлади.
«Чиноз ҳалол чорва» ва «Чиноз авто ҳамкор» МЧЖларнинг муассиси бўлган Аҳмадбой Турсунбоев одамлардан бир йилда икки баробар қилиб қайтариш шарти билан катта маблағлар, бойликлар ва автомашиналарни ноқонуний равишда қабул қилганликда айбланиб, 2016 йилда қамоққа олинган эди.
А.Турсунбоев устидан суд жараёни бўлиб ўтаётгани, гувоҳлар кўрсатмалари тингланаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ суд нима билан тугагани, айбланувчига ҳукм ўқилган-ўқилмагани номаълумлигича қолмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас