11:23 / 01.02.2018
4 758

Кунингиз кулги билан ўтсин...

Кунингиз кулги билан ўтсин...
Театрда катта премьера кетяпти. Саҳнада актёрлар роль ижро этишяпти. Тўсатдан томошабинлар орасида маст одамнинг овози:
— Залда врач борми? Борми врач орангизда?
Ҳамма ўрнидан туриб, залда ваҳимали шовқин бошланиб кетибди. Актёрлар ҳам тўхтаб қолишибди.

Шу пайт олдинги қатордан бир одам:
— Ҳа, мен врачман. Нима гап? – деса, ширакайф овозда ҳалиги маст киши:
— Зўр спектакль экан-а, ҳамкасб!? – дермиш.
***
Онаси ўғлига:
— Ҳафта бошидан янги ҳаёт бошламоқчимиз. Мен озишни бошлайман, аданг чекишни ташлайди. Сен нима қилмоқчисан?
— Мен ўқишни ташламоқчиман!

***
Бир куни афандини ўғли футбол ўйнаб қайтибди.
Афанди:
— Хўш, нечта гол урдинг ўғлим?
Ўғли:
— Иккита.
Афанди:
— Ҳисоб нечи бўлди ўзи?
Ўғли:
— 1:1 бўлди дада!!!
***
Бир куни афанди битта рус ва корейс билан гаров ўйнабди. «Ким музлатгични ичида кўп туради» дебди.
Уччаласи учта музлаткичга кириб олишибди. Орадан ярим соат ўтгач, корейс чиқиб келибди.
Бир соатдан кейин рус қалтираб чиқибди.

Афанди орадан 3 соат ўтса ҳам жим эмиш.
Секин рус музлаткични эшигини очиб қараса, афанди:
— Эшикни ёп! Совуқ киряпти, – дебди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кунингиз кулги билан ўтсин...