Тошкентдаги «Ўрикзор» улгуржи ва чакана савдо бозори сотувга қўйилди, бундан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда, деб маълум қилди Кун нашри.
Хусусан, Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси томонидан 2018 йил 31 январь куни савдоларга қўйилган давлат активлари рўйхатида савдо ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича иккита мулк комплекси ҳам кўрсатилган.
Биринчи комплекс Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган бўлиб, майдони 22,7 минг квадрат м2.га тенг, 42,7 млрд сўмлик нархда таклиф этилмоқда; иккинчи комплекснинг майдони 23,6 минг м2 бўлиб, Уйғур кўчасида жойлашган – 62 млрд сўмдан.
Ҳар икки комплекс ҳам оферта шартномаси бўйича таклиф этилмоқда ва инвестиция мажбуриятлари билан сотилади - янги харидор мазкур объкктларга маблағ киритиши лозим, унинг аниқ суммаси кўрсатилмаган.
Ҳозирда комплекслар «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ балансида турибди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»