22:11 / 02.02.2018
4 917

ЎзА аниқлик киритади: «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилмаган

ЎзА аниқлик киритади: «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилмаган
2 февраль куни интернетда Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ЎзА мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига мурожаат қилди.

Бошқарма бош мутахассиси Баҳодир Юсуфжоновнинг аниқлик киритишича, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 36 та давлат активи савдога қўйилган. Улар орасида «Ўрикзор савдо комплекси» масъулияти чекланган жамияти балансидаги иккита мулк комплекси ҳам бор.

Икки комплекс ҳам Учтепа туманида жойлашган бўлиб, бири савдо, иккинчиси хизмат кўрсатиш бўйича мулк комплекси ҳисобланади. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 июндаги 507-фармойишига биноан савдога қўйилган.

«Бошқарма бош мутахассисининг маълумотлари шундан далолат берадики, савдога қўйилган давлат активлари ҳақидаги эълоннинг айрим ОАВ томонидан нотўғри талқин этилиши ҳамда юзаки ёндашилиши натижасида ‘Ўрикзор’ бозорининг сотилиши ҳақидаги хабарлар тарқаб кетган», — дейилади хабарномада.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЎзА аниқлик киритади: «Ўрикзор» бозори сотувга қўйилмаган