22:02 / 05.02.2018
7 646

Отанинг фарзандларига ёзган мактуби ҳаммани йиғлатмоқда

Отанинг фарзандларига ёзган мактуби ҳаммани йиғлатмоқда
Болам, менинг тобора инжиқ, серзарда бўлиб бораётганимни кексаликка йўй, энди аввалгидан ҳам сабрлироқ, ҳалимроқ бўлишга ҳаракат қил.

Дастурхон устида азбаройи қувватсизликдан кийимларимга овқат тўкиб юборсам, ғазабланма. Шундай пайтларда болалигингда сенга бирор нима ўргатиш билан ҳеч эринмай, зерикмай машғул бўлган кунларимни, то ухлаб қолгунингча сен яхши кўрган эртакни такрор-такрор айтган кечаларни эсла.

Янгича техникаларга нисбатан қарашларим жоҳилликдек туюлса, юзингни четга буриб, масхаралаб кулма.

Баъзан суҳбатларда сўздан адашсам, унутиб, паришонхотирлик сабаб калаванинг учини йўқотсам, то эслаб олгунимча асабийлашиб кетма. Зотан, ёнимда бўлишинг ва мени тинглай билишинг жуда аҳамиятли мен учун…

Кексалик заифлаштирган оёқларим юришга мадор топа олмаган паллаларда қўлларимдан тут, худди гўдак пайтинг илк қадамларингни ташларкансан, севина-севина қўлчаларингдан ушлаб етаклаганим каби.

Сенинг ёнингда бўлганимда ўзингни хушнуд, хушҳол, кучли ҳис эт. Токи ёнимдалигингда ўзимни хотиржам ҳис қилай, кичкиналигингда менинг ҳаммадан кучли эканимга ишониб овунганинг сингари.

Сени жуда-жуда яхши кўришимни, сенга чексиз меҳр билан боғланганлигимни ёдингдан чиқарма. Доим ҳам ўзингга айтавермасам-да, мени деб қилаётган ҳар бир ҳаракатинг, яхшиликларинг учун ташаккурлар бор кўнглимда. Сенинг ҳаққингга қилаётган дуоларим ҳам ана шу севги ва меҳрга йўғрилган. Бир нарсани эсингда тут – туғилганингдан шу кунгача сен учун нимаики қилган бўлсам, барчасини фақатгина бурч сабабли эмас, Аллоҳ ато этган самимий муҳаббат ва завқ ила бажардим. Уларнинг ҳеч бирида заррача миннат йўқ. Юқоридагиларни эса аҳволимни англатиш учунгина айтдим.

Энди мени тушунгандирсан, болам?!
Муҳиддин ота

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Отанинг фарзандларига ёзган мактуби ҳаммани йиғлатмоқда