Жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб Самарқандда икки қаватли автобуслар ишга тушади.
Тошкентда бундай автобуслардан аллақачон унумли фойдалилмоқда. Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб ташкил қилинган экскурсия 2,5 соат давом этади. Автобуслар ҳар икки соатда Ўзбекистон меҳмонхонаси яқинидаги бекатдан бошланади.
"Автобуслар саккиз тилда гапирадиган аудиогид билан жиҳозланади. Экскурсия давомида аудиогид сайёҳларга Самарқанднинг асосий ёдгорликлари ва афсоналарини ҳикоя қилиб беради. Ундан ташқари экскурсиядан миллий таомлар ҳақидаги ҳикоялар ва миллий мусиқа ўрин олган. Ана шундай икки қаватли автобусларда шаҳар бўйлаб экскурсиялар келажакда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкил қилинади", — деди Давлат туризм қўмитаси вакили.
Ўзбекистонда экскурсиялар учун Хитойда ишлаб чиқарилган Higer автобусларидан фойдаланилади. Бугунги кунда ушбу компания дунёда, томоша автобуслари ишлаб чиқарувчи, етакчи компаниялардан биридир. Ундан ташқари Higer ўз автобусларини Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштиришни ўз зиммасига олган.
Хусусан Европа шаҳарлари учун ишлаб чиқарилган автобуслар баландлиги 4,3-4,4 метр бўлса Ўзбекистон қонунларига кўра автобус баландлиги 4 метр билан чекланган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда томоша сайллари учун фойдаланилаётган автобуслар барча хавфсизлик талабларига жавоб беради. Ҳар бир ўриндиқ хавфсизлик камари билан жиҳозланган. Автобусла имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...