Ўз шаҳарлари жозибадорлигини оширишга эътибор қаратган Киев кенгаши (Украина) симёғочларга реклама эълонларини ёпиштирувчиларга қарши курашишга қарор қилди.
Янги қоидалар реклама варақларини симёғочлардан ташқари кўча чироқлари, деворлар, бинолар фасадларига жойлаштиришни ҳам ман этади. Муқобил таклиф сифатида маxсус ахборот стендлари ва доскаларини ўрнатиш кўзда тутиляпти, дейилади Киев шаҳар кенгаши матбуот хизмати хабарида.
Шунга қарамасдан, кимда-ким «тизимга қарши чиқиб» рухсат этилмаган жойларга ўз рекламасини ёпиштириб кетаверса, қоидабузарларга ўша реклама эълонида кўрсатилган телефон рақами орқали чиқилиб, маъмурий жаримани тўлаш талаби қўйилади. То жарима тўланмагунича, «рекламачилар» тармоқ бандлигидан потенциал мижозлари билан боғлана олишмаслиги учун, ҳар бир неча дақиқада уларнинг телефонларига автоматик равишда қўнғироқлар амалга оширилаверади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи