Бугун, 11 февраль куни соат 5:40 да Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги «Чархин» МФЙда жойлашган хусусий уйда газ-ҳаво аралашмаси оқибатида чақнаш содир бўлди.
ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, оқибатда уй 2-қаватининг бир қисми қулаб тушган. Вафот этганлар ва жароҳатланганлар бор.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб топилмоқда. Воқеа жойида вилоят ҳокимлиги бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
«Xabar.uz» манбасининг хабарига кўра, ушбу фожиа оқибатида 6 киши, шундан 4 нафари аёл киши, 2 нафари ёш бола ҳаётдан кўз юмган. Бир нафар фуқаронинг аҳволи оғир, ҳозир шифохонада даволанмоқда.
Таҳририятимиз номидан ушбу бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи