16:38 / 14.02.2018
4 854

“Устаси фаранг” банкирлар

“Устаси фаранг” банкирлар
“Ипотекабанк” акциядорлик тижорат банки Хоразм вилояти “Тинчлик” филиалида бош мутахассис бўлиб ишловчи Оллаберган Машарипов тижорат банкларида фуқаролардан хорижий давлатлар валютаси чекланмаган миқдорда қабул қилинаётганини кўриб, “ие, зўр-у, шундан ҳам бойлик орттириш мумкин эмасмикан-а?!” деб ўйлаб қолди ва хаёлига келган фикрдан хурсанд бўлиб кетди.

Аммо, масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ўйлаган режасига кўра, фуқаролардан чет эл валютасини сотиб олиш учун анча маблағ лозим бўлади. “Иш билганга минг танга” деганларидек, “банкир” билан ҳамфикр ва уни қўллаб-қувватловчи “сармоядор”лар ҳам тезда топила қолди.

Шу банкда мутахассис бўлиб ишлайдиган Шерзод Янгибоев ва ҳеч қаерда ишламаса-да, ҳисоб-китоб илмини яхшигина ўзлаштириб олган Наврўз Эшметов ҳам “бел оғритмай” пул ишлаш мақсадида шерикликка қўшилди.

Н.Эшметовни ўзларига шерик қилиб олган “устаси фаранг банкирлар” кейинчалик фуқароларга қонунга ҳилоф равишда қайта нақд шаклда сотиш мақсадини кўзлаб, урганчлик фуқародан бир долларни 8 минг 150 сўмдан сотиб олишга келишиб, 8 минг 200 долларни ушбу фуқаронинг уйида 66 миллион 830 минг сўмга сотиб олаётган пайтида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди.

Қилмишлари фош этилиб, пуллари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштирилган ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: uza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Устаси фаранг” банкирлар