Адлия вазирлиги ўзининг Телеграм-каналида Ўзбекистон фуқаросининг Тошкент ва Тошкент вилоятида бўлиб туриш муддатини узайтириш таклиф қилинган Президент қарори лойиҳасини тақдим этди.
Лойиҳада яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан бўлиш муддатини 10 кунга узайтириш (ҳозирда — 5 кун) таклиф қилинмоқда.
Мос равишда доимий яшаш жойи бўйича пропискадан чиқмасдан яшаш жойи бўйича ҳисобга туриш муддатини 10 кундан 1 йилгача ошириш (ҳозирда — 5 кундан 6 ойгача) режалаштирилмоқда (таълим олиш учун келган фуқаролар учун — ўқиш муддати давомига).
Ҳисобга туриш муддати фуқаронинг Тошкентга ёки Тошкент вилоятига келиш вақти темир йўл чиптаси ёки авиачипта асосида ҳисобланади. Ушбу чипталар йўқ бўлганда эса фуқаро вақтинча яшаш жойи бўйича профилактика инспекторига мурожаат қилиб, паспорт нусхасига етиб келган муддат кўрсатилган қайдни киритиб қўйиши лозим.
16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга қўйишда жавобгарлик ижарага олинган турар жойда у билан бирга яшаётган вояга етган шахсга юкланиши таклиф қилинмоқда. Ҳозирда бу жавобгарлик яшаш жойи тақдим этган турар жой эгасига юкланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»