
2018 йил 13 февраль куни Самарқанд шаҳрида А. исмли шахс ўзаро келиб чиққан жанжал оқибатида Б. ва В. исмли шахсларни ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат юзасидан Самарҳанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, яъни икки ва ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирда жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имкон берган шарт-шароитларни ўрганилмоқда.
Жиноят ҲодисасиСамарқанд ШаҳриТан ЖароҳатиИчки Ишлар ВазирлигиТергов ДепартаментиЖиноят КодексиОғир ШикастҚасддан ШикастДастлабки Тергов Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар