date
views 5 692

Хоразмлик шахс келинойисини болта билан уриб ўлдирди

Хоразмлик шахс келинойисини болта билан уриб ўлдирди
Жорий йил 13 февраль куни Хоразм вилоятида мудҳиш қотиллик рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Янгиариқ тумани “Қармиш” маҳалласида яшовчи 25 ёшли Б.Абдримов исмли шахс 13 февраль куни тунги соат 00:10 да келинойиси З.Аллаберганованинг бошига болта билан уриб, оғир жароҳат етказган.

Маълумотларга кўра, Б.Абдримов руҳий хаста бўлган.

Жабрланувчи З.Аллаберганованинг шифохонага олиб кетилаётган вақтда жони узилган.

Б.Абдримов эса қўлга олинган. Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмлик шахс келинойисини болта билан уриб ўлдирди
-->