date
views 18 443

Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди (фото)

Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди (фото)
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Бухоронинг эски шаҳар қисмида ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди.

Бундай аттракцион сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш, шаҳарга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади. Кейинчалик бундай томошалар бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйилиши мўлжалланган ва улар нафақат дарвешлар, балки масхарабозлар, сорбонлар, эртаклар қаҳрамонлари, масалан Хўжа Насриддин образи бўлиши мумкин.

Бу ғоя Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Европа туристик марказларини кузатиш жараёнида туғилган бўлиб, кейинчалик бизнинг маҳаллй муҳитга мослаштирилган.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ҳавода муаллақ турувчи дарвеш пайдо бўлди (фото)