
Савол:
Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўлдим. Фарзанд учун “5 кеча”га атаб озгина пул йиғиб қўйган эдим, энди шу пулимни “5 кеча” қилсам қўй сўя олмайман, қўй сўйсам “5 кеча” қилолмайман. Менимча, “5 кеча” ўзи йўқ нарса, хотинлар ўйлаб топган бўлса керак, шунга қўй сўйиб, қурбонлик сингари 3 га тақсимлаб тарқатсам, шунинг ўзи етарлими, жоизми? Одамларнинг гапи ўз йўлига, ош қилиб бер, суннат нима деса шунга амал қиламиз, иншааллоҳ. Раҳмат
Жавоб:
Фарзанд туғилганида жонлиқ сўйиш шариатда машруъ амалдир. Унинг гўштини хом ҳолида ёки меҳмон чақирган ҳолда эҳсон қилиш мумкин.
Валлоҳу аълам.
Мубашшир Аҳмад
Манба: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар