07:30 / 21.02.2018
5 734

147 ёшли саудиялик отахоннинг турмуш тарзи аён бўлди

147 ёшли саудиялик отахоннинг турмуш тарзи аён бўлди
Ўтган хафта сўнгида саудиялик 147 ёшли дунёнинг энг ёши улуғ кишиларидан бири вафот этди, деб хабар беради Ал-Арабия нашри. Унинг исми Али ал Алақамий эди. Қариянинг яқинларидан бири Яхё ал Алақамийнинг сўзларига кўра, отахон умри давомида фақатгина ўз қўллари билан етиштирган маҳсулотларни истеъмол қилган. У байрам дастурхонларидан ўзини тийган ва дўкон, бозорлардан олиб келинган маҳсулотларни хоҳламаган.

“Шайҳ ҳазратимиз ҳеч ҳам севимли Қуръон китобларини қўлдан қўймасдилар. Автомобилда юришни ёқтирмасдилар. Имкон даражасида пиёда юришга ҳаракат қилардилар”, дейди Яҳё мухбирга берган интервьюсида. “Шайҳ Али ҳатто Маккага умра зиёрати учун ҳам пиёда борганлар. Макка ва бизнинг шаҳримиз ўртасидаги масофа 300 км дан ортиқ”.

Вафотидан аввал отахон гўзал умр кечиргани ҳақида айтган. “Ҳозир шароит ва одамлар жуда ҳам ўзгариб кетган. Менинг тенгдошларим, мен билган одамлар ҳозир ёнимда йўқ, шу сабаб мен баъзан ўзимни ёлғиз ҳис қиламан”, деган Шайҳ Али.

Манба: aqida.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 147 ёшли саудиялик отахоннинг турмуш тарзи аён бўлди