18:01 / 21.02.2018
5 786

«Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинланди

«Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида чинозлик “Аҳмадбой” номи билан донг чиқарган Аҳмаджон Турсунбоевга суд ҳукми ўқилгани хабар берилганди. Унга 13 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган. Лекин унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддатининг тўртдан бир қисми қисқартирилди.

Шунингдек, Аҳмаджон Турсунбоевнинг куёви Олмос Қўчқоров 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланишдан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, 52 млн 96 минг сўм жарима жазоси тайинланди. О.Қўчқоровга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмга қисқартирилди.

Шунингдек, “Аҳмадбой”нинг 5 нафар жиноий шеригига нисбатан ҳам суд ҳукми ўқилди.

Иззатилла Иброҳимовга бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмга қисқартирилди.

Муроджон Турсунбоевга бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 11 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати тўртдан бир қисмга қисқартирилди.

Ойбек Турсунбоевга бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.

Азиз Турдиевга бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 45 млн 584 минг сўм жарима жазоси тайинланди. А.Турдиевга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.

Равшан Исмоиловга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 52 млн 96 минг сўм жарима жазоси тайинланди. Унга амнистия қўлланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати учдан бир қисмга қисқартирилди.

Суд қарори, апелляция муддати тугаганидан сўнг, ҳеч бир томон қайта ариза билан мурожаат қилмаса, кучга кирган ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Аҳмадбой» машмашасига алоқадор яна 6 кишига жазо тайинланди