Асли ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов суперзамонавий туристик мажмуа бўлмиш — «Қадимий Бухоро» лойиҳасида беғараз ҳомийлик шарти билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Спутник мухбирига Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси раҳбари Азиз Абдухакимов маълум қилди. Абдухакимов берган маълумотларга кўра, Усмоновнинг иштироки туристик зонани кейинчалик меценат бошқарувига топширишни назарда тутмайди.
Объект тўлиқ Ўзбекистон томони ихтиёрида бўлади, деб ёзади Аsr.uz нашри
«У (Алишер Усмонов — таҳр.) ушбу лойиҳанинг ҳомийси сифатида, дейлик меценат тарзида иштирок этмоқда. Катта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, аниқ бюджет ҳам бор, аммо аниқ рақамлар лойиҳалаштириш ишлари натижаларига кўра маълум бўлади», — деб қайд этди Абдуҳакимов
Янги туристик зонаси Ғиждувон кўчаси ва «Қўхна ва боқий Бухоро» маданий мажмуаси оралиғида жойлашган 10 гектар жойда барпо этилади. Зона майдонида пастқаватли замонавий меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказларини барпо этиш режалаштирилган. Уларда куну-тун чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатиш ва мароқли ҳордиқ чиқариш таъминланиши кўзда тутилган.
Туристик зонада турли шоулар, тарихий воқеаларни акс эттирган театрлаштирилган концерт томошалари намойиш этилади ва фолклор ансамбллари билан бир қаторда замонавий эстрада хонандалари чиқишлари, модалар намойиши ва бошқа томошабоп тадбирлар ташкиллаштирилади.
Бухоронинг қадимий қисми тўлиқ бепул Wi-Fi билан қопланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин