Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олинмаган. «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда бўлган Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилди.
Манба собиқ прокурор билан боғлиқ ҳеч қандай тергов жараёнлари ҳам кетмаётганини таъкидлади.
Бундан аввалроқ ОАВда Рашиджон Қодиров 22 февраль куни қўлга олингани, унга нисбатан йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиётлари ўтказиш айби қўйилаётгани ҳамда унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Республика Бош прокурори лавозимида 2000 йил апрелидан фаолият юритиб 15 йил ишлаган Рашиджон Қодиров 2015 йилнинг апрелида ишдан бўшатилган эди. У 2015 йил майидан Республика Конституцион суди аъзосига айланган, аммо 2017 йилнинг августидан суд аъзолари таркибида унинг номи йўқ бўлиб қолганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин