Гап Ғиждувон тумани Гаждумак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Юлдуз Усмонова ҳақида бормоқда. Унинг ҳузурига ўтган йил куз кунларининг бирида икки нотаниш аёл келади.
“Эски пальтоларнинг ёқасини, танга, тилла тақинчоқлар сотиб оламиз” дейишади улар. Юлдузнинг қулоғидаги зирак сўзамол аёлларнинг эътиборини тортади.
— Сингилжон, хоҳласангиз, зирагингизнинг тилла ёки тилла эмаслигини бир зумда аниқлаб берамиз, — дейди уларнинг бири.
Кутилмаган меҳмонларнинг гапларига маҳлиё бўлиб қолган уй бекаси зирагини ечиб, узатади. “Ҳожатбарорлар” уни қандайдир суюқликка ботиришади. Сирға қорайиб қолади. Шу тариқа Юлдуз уларга икки жуфт зираги ва тилла занжирини ҳам чиқариб беради. Суюқликка тушгач, улар ҳам қорамтир тусга киради. Шунда ўзини “Нафиса” деб таништиргани қорайган тақинчоқларни икки соат ичида тозалаб келтириб берамиз, дейди ва ўзининг зирагини Юлдузга гаров тариқасида қолдиради.
Нотаниш меҳмонлар икки тугул беш-олти соатдан кейин ҳам қайтиб келишмади. Ҳе йўқ, бе йўқ, 1 миллион 600 минг сўмлик 2 жуфт зираги ва баҳоси 1 миллион сўмлик тилла занжиридан айрилган уй бекасининг юрагига қил ҳам сиғмай қолди. Ҳаловатини йўқотган аёл ички ишлар бошқармасига мурожаат қилди.
Қидирув ишлари бошлаб юборилди. Фирибгар аёллар қаёққа ҳам қочиб боришарди. Уларни топишди. Соддадил Юлдуз Усмоновани чув туширганлар Фарғона водийсидан бўлган С. Д. ва Х. С.лар экани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Юлдуз-чи, дерсиз. У учун бу бир сабоқ бўлди. Акс ҳолда етти ёт кишиларнинг найрангига учиб, панд еб қолмаган бўларди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди