4 364
Энди йўловчилар поезд ва самолётда аудиокитоблар ва радиоинсценировкаларни тинглаб кетишлари мумкин
Энди маҳаллий йўналишлардаги поезд ҳамда самолётларда миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари асосида тайёрланган радиоинсценировкалар ва аудиокитобларни алоҳида каналга жойлаштиришга ва янгилаб боришга келишиб олдинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида аудиокитобларни парвоз вақтида йўловчиларга намойиш этиладиган медиаконтентга киритиш бўйича иш олиб борилмоқда. Аудиокитоблар 2018 йил май ойидан бошлаб босқичма-босқич киритилиши режалаштирилган.
Шу ўринда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан ҳам бу борада керакли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. Демак, энди ерда ҳам, осмонда ҳам китоб ўқиймиз! “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»