«Ўзбектелеком» компанияси бош директорлигига Фарҳод Рўзиев тайинлангани ҳақида хабарлар чиққан эди. Бугун, 26 февраль куни компания сайтида бу бўйича расмий ахборот тарқатилди.
Қайд этилишича, Рўзиев Фарҳод Зафарович «Ўзбектелеком» АК бош директори в.в.б этиб тайинланган ва 2017 йилнинг февралидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Шуҳрат Қодировнинг ўрнини эгаллаган.
Фарҳод Рўзиев 1979 йил 26 март куни туғилган. 2000 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий алоқалар факультетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йили «Sarkor Telecom» компаниясида бошлаган ва компания менежерлигидан бош директорлигигача кўтарилган.
2007 йилда «Winncom Technologies Corp» компаниясининг Марказий Осиё ва Украинадаги бизнесини ривожлантириш бўйича ҳудудий директори вазифасида ишлаган.
2011-2012 йилларда «Ўзбектелеком» АКга ишга кириб, «Uzonline» лойиҳасига раҳбарлик қилган, шунингдек «Uzmobile» филиали директори бўлган.
Ўзбек, рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.
Уйланган, икки нафар фарзанди бор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»