2017 йилда E-Sud электрон суд тизими орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга 442,7 минг ариза топширилди. Бу барча кўриб чиқилган ишларнинг 40 фоизини ташкил этади, деб хабар қилади «Газета.uz» Ўзбекистондаги БМТТД матбуот хизматига асосланиб.
Электрон суд тизимининг жорий этилиши натижасида судларига ўртача ташрифлар сони 6−7 мартадан 2−3 мартагача қисқарди, шунингдек, томонларнинг харажатлари 10 фоизга камайди.
Бундан ташқари, E-Sud тизими ёрдамида судларда Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи 3000 нафардан зиёд аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари учун алимент тўланиши билан боғлиқ баҳсларда ижобий ечим топди. Бу 2017 йилда судларда фуқаролик ишлари бўйича кўриб чиқилган барча ишларнинг 10 фоизини ташкил этади.
Электрон тизим 2013 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг ҳамкорликдаги «Ўзбекистонда қонун устуворлиги соҳасидаги ҳамкорлик» лойиҳаси доирасида амалга оширилган. Бугунги кунда тизим мамлакатдаги фуқаролик ишлари бўйича барча 75 судда фаолият кўрсатмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»