Самарқандда автомобил рақамларини ўғирлайдиган фирибгар қўлга олинди, у туризм коллежи талабаси эканлиги аниқланди, деб хабар қилди Соф.ўз нашри.
Хабарга кўра, фирибгар ноқонуний ҳаракатларни амалга оширар экан, ҳар сафар машиналар ёнида хат қолдирган. Унда автомобил эгасидан электрон ҳисобга пул ўтказиш талаби баён этиларди. Фирибгар ўз ўғирликларини 5 АҚШ долларига баҳолаган.
Давлат органлари маълумотларига кўра, Туризм коллежининг "Меҳмонхона ва ресторан бизнеси" факультетининг иккинчи босқич ўқувчиси асосан "қиммат" рақамларни ўғирлаш билан шуғулланган. Видеокузатув камералари томонидан ўғирлик содир этилган вақт аниқ қайд этилган, жиноят асосан ярим кечадан ўтганда амалга оширилган. Уни ушбу ВИДЕО орқали кўришингиз мумкин.
Қўлга олинган фирибгар тергов жараёнида ўғирликларни бечора етимларга ёрдам бериш учун амалга оширганини айтган.
"Қўлга олинган йигит терговчи ҳузурида ўзини xотиржам тутган. Ўз ҳаракатлари ҳақида эса гўёки гап уни касби ҳақида бораётгандек гапирган. У ўз ҳаракатлари билан "Автомобилдан сақлан" номли совет фильмидаги бош қаҳрамонни эслатар эди", — деб ёзади нашр.
Қўлга олинган Бегзод Самарқанд шаҳридаги "Тутзор" маҳалласида истиқомат қилади. Айнан шунинг учун унинг ноқонуний ҳаракатлари давлат органлари, қўшнилари, дўстлари ва танишлари иштирокида воқеа жойида кўрилмоқда, деб ёзган нашр. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи