Ва оқибатда бир неча йил озодликдан маҳрум бўлдим.
Ҳозир уйдаман. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим ҳам менга нисбатан ўзгариб қолган. Қариндошларимни-ку, айтмасам ҳам бўлади. Чунки мен ўғлим туғилгач, уни сотиш режасини ҳеч кимга айтмагандим. Ҳозир ўғлим олти ёшда. Бирам ажойиб бола бўлган. Мен уни эркалайман, аммо виждон азоби ёмон ўртайди. Оила-аъзоларимга ҳам болани эркалаганим, гаплашганим ёқмаётганини ҳис қиламан. Гўёки “Сен шу болани сотмоқчи эдинг, пулга алмаштироқчи эдинг!” дея таъна қилишаётгандек туюлади.
Ҳалигача ҳайрон бўламан. Мени ўшанда нима жин урганди, билмайман. “Дугонангман” деб, мени болани сотишга кўндирган ўша аёлнинг гапларига нега лаққа тушдим? “Тўртта боланг бор, уларнинг ташвиши сенга етиб ортади, бу болангни катта пулга сотиб, қолганларининг кам-кўстини қилиб оласан”, дея авраса, унга ишониб ўтирибман. Ахир ўнта бўлса, ўрни бошқа, ҳар бир инсонни худо ризқи билан яратишини билардим-ку!..
Ўшанда болани сотганимдан кейин эрим роса тўполон қилди. Бу маҳалла-кўйнинг ҳам қулоғига етиб, сирим ошкор бўлди. Қамоқда ўтган кунларимни эслаш-ку, унданда оғир. Аммо мен учун энг оғири — кенжамнинг юзига қараш. Ҳар доим мени бир хавотир қийнайди, унга кимдир қачондир бор ҳақиқатни ошкор қилса, кейин нима қиламан? Умримнинг охиригача бу виждон азоби, иснод билан қандай яшайман? У билиб қолса, мени кечирармикин?
Мени ҳар куни ҳар соатда шу саволлар қийнайди. Охирги пайтларда бола ўғриси, боласини ташлаб кетаётган ёки сотаётганлар ҳақидаги хабарларни эшитиб, очиғи, ўзимдан ўзим нафратланиб кетаман. Мен каби қабиҳ ишга қўл ураётган аёлларга қарата: “Тўхтанг, ўз фарзандингизни пулга алмаштирманг, ташлаб кетманг, кейинги виждон азобидан қутулолмайсиз”, дегим келади. Уларни газета ёки телевизорда қоралаб гапираётганлари, ёзаётганларини кўриб, ўзимга ўзим баҳо бераман. Қанчалар тубан ишга қўл урганимни чуқурроқ англайман. Англаган сари дўзах азобини ҳис қиламан. Бу азобли ўй-хаёллардан, пушаймонликдан қачон халос бўламан, билмадим, билолмадим…
Исмини ишкор қилмаган она
Манба: mulohaza.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»