Россия президенти Владимир Путин президент бўлмаганда, ижод билан шуғулланган бўлишини айтди. У Умумроссия халқ фронти медиафоруми бошловчилари унга тайёрлаб қўйган блиц-сўров вақтидаги саволга шундай жавоб берди.
Путин бошқа бир журналистнинг саволига жавоб берар экан, ўзининг келажакдаги тақдири ҳақида билишни истамаслигини айтган.
Путин, шунингдек, ўз ҳаёти ҳақида бироз сўзлаб берган: унинг айтишича, у ҳар куни эрталаб бадантарбия қилади, Янги йил кечасида эса мамлакатнинг аксарият аҳолиси каби ўзининг Янги йил табригини томоша қилади. “Мен ҳам президент чиқишини кўраман ва уни кутаман, сўзим рост”, деб айтган Путин.
Путин ғамгин вақтда нима қилиши ҳақидаги саволга “Ишлайман” деб жавоб берган. У, шунингдек, катта ҳажмдаги ахборот ва рақамли маълумотларни эсда сақлай олиш сири билан бўлишган. “Агар ҳар куни бу билан шуғуллансанг, бу қийинчилик туғдирмайди”, деб айтган Россия президенти.
Бундан ташқари, Путиндан қандай тарихий воқеани ўзгартирган бўлиши ҳақида сўрашган. “Собиқ иттифоқ парчаланишини”, деб жавоб қилган Путин. У шу билан бирга бошқа замонда яшашни истамаган бўлишини, чунки унинг аждодлари крепостной деҳқонлар бўлганини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди