
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартириш киритилди.
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи (рўйхат рақами 2240, 2011 йил 5 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 27-сон, 286-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилди.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 45-бандига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш:
1. Қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилди:
«шахс ҳаракатни жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш натижасида қилган бўлса;»;
олтинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисобланади.
2. Ўн иккинчи хатбошидаги «7.1» рақами «25»рақами билан алмаштирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар