13:53 / 06.03.2018
7 793

Туркия Президенти Эрдўған Ўзбекистонга келади

Туркия Президенти Эрдўған Ўзбекистонга келади
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамдўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида ўтган Пресс-брифинг чоғида маълум қилди.

Унга кўра, томонлар шу пайтга қадар ҳамкорликни мустаҳкамлаб, жиддий қадамлар ташлади. Айниқса, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифидан кейин икки томонлама алоқалар янада жадаллашган.

Шунингдек, Йилмаз Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи давомида умумий қиймати 3,5 млрд долларлик савдо, сармоя, транспорт ва сайёҳлик каби соҳаларга йирик лойиҳаларнинг амалга оширилганини алоҳида таъкидлади.

Эрдўғаннинг бўлажак ташрифи давомидаги ҳукуматлараро қўшма йиғилишда мазкур савдо-иқтисодий лойиҳаларнинг амалий ижролари кўриб чиқилади.

Томонлар ташкил этиладиган учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича йирик қийматдаги шартномалар имзолаши айтилмоқда.

Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлиги ўтган йилларга қараганда 29 фоизга ўсишга эришган.

Хусусан, бугунги кунда Ўзбекистонда Туркиянинг 500 дан ортиқ ширкати ва корхоналари, фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, яқинда яна 20 дан ортиқ турк ширкати ўз фаолиятини Ўзбекистонда бошлади, 53 таси эса аккредитациядан ўтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркия Президенти Эрдўған Ўзбекистонга келади