13:36 / 10.03.2018
8 138

Самарқандда уч эгизак туғилди

Самарқандда уч эгизак туғилди
Самарқанд шаҳридаги «Шукрона» маҳалласида яшовчи Дилшода ва Солижон Холёровлар учун баҳорнинг илк кунлари унитилмас қувонч билан муҳрланди. Ёш оилада уч эгизак фарзанд дунёга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий агентлиги хабар бермоқда.

Самарқанд вилоят перинатал маркази шифокорларининг саъй-ҳаракати билан туғруқ муваффақиятли амалга оширилди. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом бўлиб, шифокорларнинг доимий назоратида парвариш қилинмоқда.

— Фарзанд, деб аталмиш неъматдан бебаҳра этмагани учун Аллоҳга минг шукур, - дейди Солижон Холёров. — Икки нафар қиз, мана энди бирваракайига уч ўғил ато қилди. Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, меваси экан. Илоҳим, юртимиздаги ҳар бир оилада шириндан шакар фарзандлар кулгуси янграсин! Мамлакатимиз гуллаб яшнайверсин.

Солижон ва Дилшодахон фарзандларига яхши ният билан Иброҳим, Исмоил ва Муҳаммадамин дея исм қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда уч эгизак туғилди