
«Россия яҳудийлари конгресси» хайрия жамғармаси делегацияси ташкилот президенти Юрий Каннер ва россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубович раҳбарлигида 9—10 март кунлари Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда Live Bukhara хабар бермоқда.
Делегация Бухорода яҳудий жамоатчилиги, яҳудийлар маданият маркази вакиллари ҳамда шаҳар расмий маъмурлари билан учрашди.



Бухоро ҳокими Карим Камолов ҳамроҳлигида меҳмонлар тарихий ёдгорликлар билан танишди, вилоят ёшлар марказига ташриф буюрди ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар