20:27 / 11.03.2018
13 145

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни онаси бетаҳорат эмизмаган

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни онаси бетаҳорат эмизмаган
«Mehrob.uz» нашри Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг насаби, оиласи, ёшлик даврлари ҳақида маълумот берди.

Насаб ва таваллуди
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг насаби қуйидагича:
1. Маралбой;
2. Мирзабой;
3. Араббой;
4. Қаламбой;
5. Эшбўта;
6. Қўшбўта;
7. Бойбўта;
8. Муҳаммад Юсуф;
9. Муҳаммад Содиқ.

Шайх Муҳаммад Содиқ ҳижрий 1371 йил 21-ражаб – мелодий 1952 йил 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Асака туманида, Ниёзботир қишлоғида Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топди. 1960 йили Муҳаммад Юсуф домла диний хизмат юзасидан Андижоннинг Булоқбоши туманига имом бўлиб сайлангач, бу оила мазкур туманга кўчиб ўтди. Муҳаммад Юсуф домла мазкур Булоқбоши туманида 45 йил имом-хатиблик қилган ва ўз масжидида жума олдидаги мавъиза асносида вафот этган.

Ёшлик даври
Аллоҳ раҳмат қилсин, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ихлос ва тақво хонадонида дунёга келди. Отаси устоз Муҳаммад Юсуф домла Бойбўта ўғли раҳматли Андижон вилоятининг кўзга кўринган аҳли илмларидан, тақво ва ибодатда мустаҳкам, дин-у эл хизматида камарбаста киши бўлган. Аллоҳ раҳматига олсин, оналари Тилакберди қизи Собирахон она ҳам жуда содда, парҳезкор, ибодатгўй, фидокор, самимий аёл эди. Устоз Муҳаммад Юсуф домла ва Собирахон она фарзандларининг тарбиясига қаттиқ эътибор беришганди. Онаси чақалоқни имкон қадар бетаҳорат эмизмасди. Уни бир лаҳза ҳам назардан четда қўймас эдилар. Муҳаммад Юсуф домла фарзанди Муҳаммад Содиқнинг илм олишига бор эътиборларини қаратганди. Мактабда аъло баҳоларга ўқишига, уйда мустақил мутолаа қилишига алоҳида аҳамият берарди.

Шайх Муҳаммад Содиқнинг илк устози отаси бўлган. У бошланғич диний таълимни отасидан олди. Қуръони Карим, сарф, наҳв каби бошланғич илмларни отасидан ўрганди. Муҳаммад Содиқ ёшлигидан жуда кўп китоб ўқирди. У илмга, китобга қаттиқ муҳаббат қўйган эди. Унинг китобдан ортган вақти бўлмаган. Кечаси ухлаб қолгунча мутолаа қиларди.

Шунингдек, Муҳаммад Юсуф домла ҳам кўплаб аҳли илмларнинг хизматини қилиб, фарзанди аржумандининг ҳаққига жуда кўп дуолар қиларди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни онаси бетаҳорат эмизмаган