14:53 / 12.03.2018
6 225

Бухорода сурхондарёлик киссавур аёллар қўлга олинди

Бухорода сурхондарёлик киссавур аёллар қўлга олинди
Ғиждувон туман ИИБга, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Янгирабод МФЙ, Ширинобод қишлоғида яшовчи 1988 йилда туғилган Зулфия Ғаффорова ариза орқали мурожаат қилиб, 6 март куни соат 10:35 ларда “Хўжаи Жаҳон” савдо мажмуасига харид қилиш учун кирган вақтида қўлидаги сумкасини кесиш қўли билан унинг ичида бўлган 900.000 сўм нақд пуллари ўғирлаб кетилганлигини билдиради.

Тезкор ходимлар томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Сариосиё МФЙ, Дўстлик қишлоғида яшовчи, 1964 йилда туғилган Шамсиевa Ширингул Мирзомуродовна ва шу манзилда яшовчи, 1989 йилда туғилган Ғуломова Наргиза Исмоиловналар содир қилганликлари аниқланиб, шу куннинг ўзида уларнинг ҳар иккаласи далилий ашёлар билан қўлга олинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ниёзова ва Н.Ғуломоваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода сурхондарёлик киссавур аёллар қўлга олинди