
Ушбу сурат Гурлан туманидаги Тадбиркорлик касб ҳунар коллежидаги синф хоналарининг бирида олинган бўлиб, ёшлар иттифоқининг фейсбукдаги саҳифасидан олинди. Суратда кўраётганингиздек синф хонасини электр иситувчи мосламаси ёрдамида иситишга ҳаракат қилинган. Аммо талабаларнинг устки кийимларида ўтирганларидан кўриш мумкинки, синфхонаси совуқлигича қолган. «Тепадаги»лар келгандаги аҳвол шу бўлса, бошқа пайтда қандай бўлганлигини тасаввур қилиш….?
Кимгадир тош отиш ниятимиз йўқ. Аммо бу ҳолатга тегишли мутасаддилар қандай муносабат билдирар экан. Коллеж талабаларининг даъвомати пастлигига бу ҳолат таъсир қилмаяпдими? Қолаверса иситишнинг бу усули талабаларнинг соғлиги учун зарарли ва хавфсизлигига таҳдид солмасмикан? Бу манзарага изоҳ берувчи мард топилармикан.
Мен шахсан мана шундай шароитдаги мактаб ва коллежларга ўз фарзандимни юбормас эдим, негаки боламнинг соғлиги мен учун ҳамма нарсадан устун!СИЗЧИ, сиз фарзандингизга шундай совуқ хоналарда ўқишни раво кўрармидингиз?
Мана шундай шароитда дарсга қатнаётган ўқувчиларга ва уларга дарс ўтаётганларга ТАСАННО! Уларга ҳайкал қўйсанг арзийди!
Давлат Назар
Манба: Fayzbog.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар