12:09 / 14.03.2018
6 029

Самарқандда автобус пойга ўйнайман деб, ариққа тушиб кетди (видео)

Самарқандда автобус пойга ўйнайман деб, ариққа тушиб кетди (видео)
Самарқандда йўловчи ташиётган икки автобуснинг «пойга»си улардан бирининг ариққа кириб қолиши билан якун топди. Ҳодиса акс этган видео Facebook’даги «Водители Ташкента» (Drivers.uz) гуруҳига жойланди, деб ёзади Дарё нашри.

Видеода транспорт воситалари билан гавжум чорраҳадан Isuzu русумли икки автобус худди пойга ўйнаётгандек, ёнма-ён тарзда тезлик билан чиқиб келганини, аммо бурилишда автобуслардан бири нотўғри мўлжал олгани туфайли, бир томондаги ғилдираклари йўл четидаги ариққа кириб қолганини кўриш мумкин. Шундан кейин бир ёнига оғиб қолган автобус тўхтаган, иккинчи автобус эса ҳеч нарса бўлмагандек, ўз йўлида давом этган. Видео сўнгида йўловчилар автобусдан чиқиб кетаётганини кўриш мумкин.
[media=https://youtu.be/BWLA8tnLsYk]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда автобус пойга ўйнайман деб, ариққа тушиб кетди (видео)