00:05 / 15.03.2018
4 869

Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин

Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин
Ўзбекистон Пезиденти Шавкат Мирзиёев 14 мартдаги қарори билан 9 март куни Душанбедаги ташриф чоғида имзоланган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг икки давлат ҳудудида визасиз сафар қилиши ҳақидаги ҳукуматлараро келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда, Ўзбекистон ТИВга таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Наврўз байрами арафасида икки мамлакат аҳолиси учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида мазкур келишувнинг расман кучга киргунига қадар уни Тожикистон фуқароларига нисбатан вақтинча қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, келишув расман кучга киргунига қадар 2018 йил 16 мартдан бошлаб унинг қоидалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келувчи, у орқали транзитни амалга оширувчи ва унда вақтинча бўлувчи Тожикистон Республкаси фуқароларига нисбатан қўлланилади.

Шу тариқа, Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида 30 кун давомида амалдаги сафар ҳужжатлари асосида визасиз сафар қилиши мумкин.

Келишувнинг кучга кириши ва унинг Тожикистонга сафар қилувчи Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилиши санаси ҳақида кейинроқ хабар берилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тожикистон фуқаролари 16 мартдан бошлаб Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин