
“Тошкент-Ўш” автомобиль йўлида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимияти ташаббуси билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 142-километри – “Қорахитой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилувчи фоторадар ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, 16 февралдан “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 806-871 километлари оралиғида (Тошкент шаҳри чегарасидан Сирдарё вилояти ҳудудигача) янги намунадаги махсус автоматлаштирилган 3 дона фоторадар ускунаси расман ишга туширилгани ҳақида хабар бергандик.
Мазкур фоторадарлар ёрдамида 13 мартга қадар 29 минг 400 дан ортиқ ҳайдовчи белгиланган тезлик талабини бузган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар