Кунлар илиши билан юртимизда ободонлаштириш ишлари авжига чиқади. Кўпчилик ўз хонадонини таъмирлашга киришади. Бу жараёнда гоҳ таниш, гоҳ нотаниш усталарларга ишимиз тушади.
Ҳозирги кунда кўпчилик хизматлар юзасидан “Olx.uz” сайтига мурожаат қилади. Зеро, бу макондан исталган хизмат кўрсатувчиларни топиш мумкин.
Уйини таъмирлатиш мақсадида бўлган Елена ҳам ушбу сайтга кириб, “арзон” уста топади. У билан қўнғироқлашиб, учрашишга келишиб олади. Елена Казакованинг Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига келган уста хонадонни кўздан кечириб, қурилиш моллари ва хизмат ҳақи 1 минг 840 доллар бўлишини айтади. Аёл унга айтилган пулни бериб юборади.
Сайтга кирган Баҳодир Набиев ҳам айнан шу “арзон” устага қўнғироқ қилади. Чилонзордаги “Макро” супермаркетига етиб келган уста шу ерда жойлашган болалар ўйингоҳини таъмирлаб бериш учун 450 доллар сўрайди. Қурилиш моллари учун 300 долларни олиб кетади, деб ёзади ЎзА.
Сайтга ташриф буюрган яна бир фойдаланувчи Гулноза Каримованинг эътиборини ҳам айнан шу уста тортади. Бу аёл билан Чилонзордаги “Илон-ота” жомеъ масжиди яқинида кўришган уста хонадонини таъмирлаб бериш учун унинг 5 миллион 755 минг пулини олади...
Ўзи оқиб келаётган пуллардан уста сармаст эди. Эълонини янада эътибор тортадиган, янада ишонарли қилиб янгилаб борар, аммо олмоқнинг бермоғи борлигини унутаёзганди.
Устадан дарак бўлмагач, мижозлар уни қидиришга тушиши, устидан тегишли жойга арз қилишини билса-да ўзини билмаганга солиб, бир амаллаб жуфтакни ростлаш режасини тузаётганди.
Аммо кўрилган тезкор тадбир туфайли фирибгарликни касб қилган Лазиз Худойбергановнинг қўлларига кишан тақилди.
– Суд жараёнида жабрланувчилар ва гувоҳлар, айбланувининг кўрсатмалари асосида содир этилган жиноят ўз исботини топди, - дейди Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов. – Асли Юнусобод туманида истиқомат қилувчи Л.Худойберганов алдаш йўли билан ўзгаларнинг ишончига кириш ва уни суиистеъмол қилиб келгани маълум бўлди.
Судланувчига нисбатан жазо тури ва муддатини белгилашда унинг айбига тўлиқ иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймон бўлгани, муқаддам судланмаганига эътибор қаратилди. Аммо у мазкур жиноятни ғаразли ва паст ниятда содир этган.
Мазкур жиноятни оқибатида етказилган зарарнинг қопланиши озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўллашни истисно этади. Бироқ судланувчи олган пулларини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган ва уларни эгаларига қайтармаган.
Шу сабабли суд Л.Худойбергановга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш мақсадга мувофиқ, деб топди. Унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва етказилган зарарни тўлаши суд ҳукмида ўз аксини топди.
Бу воқеа “Olx.uz” сайтига эълон жойлаштирган ҳамма усталар ҳам шундайлигини англатмайди, албатта. Бу бизга гуруч курмаксиз бўлмаслигини яна бир бор исботлади.
Ҳодисанинг яна шундай томони борки, одамлар ўз соддалиги, ишонувчанлиги билан кўпинча фирибгарликка пойдевор яратади. Асли уста бўлган Лазизни ҳам шу нарса, яъни унга тўлиқ ишонилиб, пулни қўшқўллаб тутқазганлари йўлдан оздирди. У ишламай ҳам чўнтаги пул кўргани туфайли шу йўлни қулай билди. Мижозлар вақтини қизғанмай уста билан бирга қурилиш моллари сотиб олишга борганида алданмасди, уста ҳам йўлда адашмасди. Ахир қарс икки қўлдан чиқади.
Манба: Darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди