Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган марғилонлик Ботиржон Ибрагимов ўз ихтиёри билан юртимизга қайтгани учун унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилмай, ўз оиласи бағрига қайтарилди, деб ёзади ЎзА.
Мамлакатимизда кейинги бир йил ичида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш борасида мутлақо янги тизим яратилди. Айниқса, адашиб жиноят кўчасига кириб қолганларни кечириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Диний-экстремистик оқимларга кирганларнинг ҳар бирига нисбатан мавжуд ҳужжатлар дин уламолари, яқинлари, қўни-қўшни ва қариндош уруғлари, маҳалла аҳолиси фикрини инобатга олган ҳолда ўрганилиб, тегишли комиссия хулосаси қабул қилинаётир. Ана шу тизим асосида 2017 йилда 18 мингдан ортиқ шахс махсус ҳисобдан чиқарилди.
Фарғона вилоятида ҳам махсус қидирувда бўлиб, юртимизга ўз ихтиёри билан қайтаётганларни кечириш, уларни тўғри йўлга солиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Марғилон шаҳрилик Ботиржон Ибрагимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) жиноятни содир этиб, 4 йил хорижда қидирувда юрди. Ўтган давр мобайнида ўз қилмишларидан пушаймон бўлди ҳамда ўз ихтиёри билан юртига қайтишга қарор қилди. “Фарғона” аэропортига тушган Б. Ибрагимов қамоқхонага эмас, ўз оиласи бағрига топширилди. Айни кунларда ички ишлар идоралари томонидан очиқда тергов ишлари олиб борилмоқда.
– Бугунги кунда жойларда қидирувда бўлган шахсларнинг оила-аъзолари билан суҳбатлар, тушунтириш ишлари ташкил этилмоқда, – дейди вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Умиджон Солиев. – Ҳақиқатдан ҳам улар ўз ихтиёри билан қайтса, белгиланган эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, ўз уйида, оиласи бағрида бўлади. Ботир Ибрагимов ҳам биринчилардан бўлиб, қайтгани учун унга нисбатан қамоқ жазоси қўлланилмади. Албатта, тергов ҳаракатлари тугагандан сўнг, суд унга ўз ҳукмини чиқаради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди