Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек, уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олий Мажлис Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун маъқулланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунига ҳам ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унда журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги меъёрлар акс этган.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмаслиги қонунда ўз ифодасини топган.
Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмаслигига оид меъёр қонундан ўрин олган.
Журналистнинг давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида ҳозир бўлиши, журналистлик сирини ошкор этмаслиги, журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишига оид меъёрлар ҳам қонунга киритилмоқда.
Журналистни аккредитация қилиш масаласи ҳам қонундан ўрин олмоқда.
Эслатиб ўтамиз, охирги пайтларда Ўзбекистонда журналистларга турли шаклда босим ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Жумладан, Каттақўрғонда 23 ёшли ўқитувчи қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни ёритган журналист Каримберди Тўрамуродга таҳдид қилинди (шундан сўнг прокуратура вазиятни назорат остига олди). 28 март куни эса «Kun.uz» сайти жамоаси фаолияти «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий» бозори) маъмурияти ходимлари томонидан тўсқинликка учради. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди