21-март куни "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида 200 нафар жисмонан эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган ватандошларимиз Ислом динини қабул қилишди. Бу ҳақда Azon.uz хабар бермоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Исломобод" жомеъ масжиди имом хатиби Жуманов Абдулҳамид домла бошчилигида эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган 200 нафар ватандошларимиз учун "Шайх Зайниддин" жомеъ масжидида тадбир ўтказилди. Ушбу тадбир давомида бир пайтлар миссионерлик ҳаракати оқибатида адашиб бошқа динларни қабул қилган бу ватандошларимизга Ислом динининг ҳақ дин эканлиги ва унда ҳамма баробарлиги тушунтирилди. Уларнинг барчаларига имон калималари ёзилган махсус маълумотномалар тарқатилди. Натижада бу 200 нафар ватандошларимизнинг кўзлари ёшга тўлган ҳолда муқаддас Ислом динини қабул қилдилар. Тадбир сўнгида ҳомийлар томонидан байрам муносабати билан таомлар берилиб, эсдалик учун ҳадялар улашилди.
Эслатиб ўтамиз, айнан шу имом-хатиб томонидан бироз аввалроқ эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган ватандошларимиз учун жума намозида судротаржимон орқали маъруза тинглаш имконияти яратилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?